Қуръони Карим
Қуръон Муҳаммад с.а.в.га нозил бўлиши билан уни ёдлаб олишни, тери, қоғоз, суяк, хурмо пўстлоғига ёки силлиқ тошларга ёзиб қўйишни буюрар эдилар. Агар бирор оят нозил бўлса, бу оятни сурадаги ўз ўрнига қўйишга буюриб: «Мана бу оятни мана бу сурадаги фалон оятдан кейин қўйинглар», дердилар. Улар ўз ўрнига қўярдилар. Усмон р.а.дан ривоят қилинади: Пайғамбар с.а.в.га оятлар нозил бўлиши билан «Мана бундай дейилган сурага мана бу оятни қўйинглар», дердилар. Қуръон комил бўлиб, пайғамбар с.а.в. вафот этгунларича Қуръон шу ҳолда нозил бўлди. Шунинг учун ҳам Қуръондаги ҳар бир суранинг ояти ҳозирги ҳолатдагидек тартибланиши тавқифийдир, яъни унинг тартибини пайғамбар с.а.в. Жаброил а.с.дан, у киши эса Оллоҳдан ривоят қилгандир. Демак, Қуръоннинг тартиби Оллоҳ Таолодан тавқифий (белгиланган) тартибдир. Ислом уммати уни пайғамбаридан шу ҳолатда ўрганиб, бошқаларга айнан шундай етказган ва бунда ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Суралардаги оятларнинг биз кўриб турган шаклдаги тартиби Расулуллоҳ с.а.в. буюрган, териларда, пўстлоқларда, тошларда ёзилган ва қалбларда сақланиб қолган тартибнинг ўзгинасидир. Шунга кўра, суралардаги оятлар тартиби Пайғамбар с.а.в.дан, Жаброил а.с.дан, Оллоҳ Таолодан тавқифий эканлиги аниқдир. Аммо сураларнинг бир-бирига нисбатан тартибланиши эса саҳобалардан ижтиҳод билан бўлгандир. Аҳмад ва Суннат асҳоблари ибн Аббосдан ривоят қилишади, буни ибн Ҳаббон ва Ҳоким ҳам саҳиҳ деб тасдиқлаган. Улар айтадиларки, Усмонга дедим: «Анфол» аввалги суралардан, «Бароа» эса кейинги суралардан бўлса, нега иккаласини бир-бирига яқин қўйиб, уларнинг ўртасига бисмиллаҳ калимасини ёзмадинглар ва уни кейинги ўринга қўйдинглар? Усмон айтдики: Расулуллоҳ с.а.в.га кўпинча бир неча сура нозил бўларди, агар бирон нарса нозил бўлса, котиблардан бирини чақириб: «Мана бу оятларни «мана бундай дейилган» сурага қўйинглар», дердилар. «Анфол» сураси Мадинада тушган сураларнинг аввалгиларидан ҳисобланади. «Бароа» Қуръоннинг охирги сураларидан, унинг қиссаси «Анфол» қиссаларига ўхшаганлиги учун «Бароа»ни ҳам «Анфол»дан деб ўйлайман. Расулуллоҳ с.а.в. буни унданми, ундан эмасми, айтмасдан вафот этдилар. Саид ибн Жубайр ибн Аббосдан ривоят қилади, у киши айтадиларки: Пайғамбар с.а.в. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» тушмагунча суранинг охирини билмасдилар. Яна бир ривоятда дейиладики, агар «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» айтилса, сура тугагани аён бўларди. Булар сурадаги
105-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|